Энг долзарб масала минтақада диний экстремизм таҳдидларига қарши курашиш - Холиқназар

Стратегик тадқиқот марказлари - икки томонлама муносабатлар, хусусан транспорт, сув энергетика, чегара масалалари бўйича таклифлар тайёрлаб, экспертлар йиғилишида муҳокама қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Тожикистон президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар маркази директори Худоберди Холиқназар Марказий Осиё экспертлар форуми ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

“Битта камар битта йўл” лойиҳаси Ўзбекистонни денгиз портларига олиб чиқади - Норов

Тожикистонлик экспертининг сўзларига кўра, давлатларнинг стратегик тадқиқот марказлари - икки томонлама муносабатлар, хусусан транспорт, сув энергетика, чегара муаммолари бўйича таклифлар тайёрлаб, экспертлар йиғилишида муҳокама қилинади.

Экспертлар даражасида муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли таклифлар тайёрланиб, ҳукуматга тақдим этилади. Ҳукумат бу таклифлар асосида масалаларни тартибга солиш бўйича истиқболли чораларни белгилайди.

Экспертлар форуми кун тартибидаги энг долзарб масала - минтақада хавфсизликни таъминлаш, диний экстремизм таҳдидларига қарши курашишдир. Ушбу йўналишлар бўйича ҳар бир давлатнинг ўз тажрибасига эга. Экспертнинг сўзларига кўра, ёшларни диний экстремистлар таъсирига тушишини олдини олиш зарур.  

Худоберди Холиқназар диний мафкуранинг мазмун моҳияти, экстремизм ғояларига қарши курашиш масалаларига бағишланган китоб тайёрлаганини маълум қилди. Бу китобда экстремизмнинг асосий таҳдидлари санаб ўтилган.

Норов: дунё ҳамжамияти Ўзбекистонни тан олмоқда

“Диний экстремистлар барча давлатларининг суверенитети ва мустақиллигига қарши чиқишади. Уларни ягона халифатга бирлаштириш ва миллий маданиятини йўқ қилишга ҳаракат қилишади”, - деди Худойберди Холиқназар.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 октябрь куни Тошкентда биринчи Марказий Осиё экспертлар форуми ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича БМТнинг Минтақавий маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда минтақада давлатлараро муносабатларининг истиқболлари ва ҳолати муҳокама қилинди.