Ўзбек гўзаллари МДҲни забт этмоқда: Ереванда гўзаллик танлови бошланди

Танлов 25 октябрда Ереванда бошланади, унда 16 мамлакатдан 30 нафар соҳибжамоллар иштирок этишмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Бугун Ереванда "Топ модель МДҲ-2018" гўзаллик танловига старт берилди.

“Замин гўзали” танловида Ливан иштирокчиси унвондан маҳрум этилди

Жорий йилда собиқ иттифоқнинг 16 мамлакатидан 30 нафар қизлар иштирок этишмоқда. Ўзбекистондан ушбу танловда Нигина Фахриддинова, Паризода Қувондиқова ва Индира Алиевалар қатнашмоқда.

"Танлов мақсади - МДҲ мамлакатларини мода ва киноиндустрия оламида олий даражада муносиб тақдим эта оладиган қизларни аниқлаш. Танлов ғолибасига дунёга машҳур мода уйлари ва продюсерлик марказларидан таклифномалар келади", — деб хабар қилмоқда ташкилотчилар.

Танлов якуни 4 ноябрь куни Арманистондаги Карен Демирчян номидаги спорт-концерт мажмуасида ўтказилади.

Ғолиб реклама агентликлари, модалар уйлари ва продюсерлик марказларидан таклифномалар билан бирга пул мукофотини қўлга киритади.