ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Бугун Ереванда "Топ модель МДҲ-2018" гўзаллик танловига старт берилди.
Жорий йилда собиқ иттифоқнинг 16 мамлакатидан 30 нафар қизлар иштирок этишмоқда. Ўзбекистондан ушбу танловда Нигина Фахриддинова, Паризода Қувондиқова ва Индира Алиевалар қатнашмоқда.
"Танлов мақсади - МДҲ мамлакатларини мода ва киноиндустрия оламида олий даражада муносиб тақдим эта оладиган қизларни аниқлаш. Танлов ғолибасига дунёга машҳур мода уйлари ва продюсерлик марказларидан таклифномалар келади", — деб хабар қилмоқда ташкилотчилар.
Танлов якуни 4 ноябрь куни Арманистондаги Карен Демирчян номидаги спорт-концерт мажмуасида ўтказилади.
Ғолиб реклама агентликлари, модалар уйлари ва продюсерлик марказларидан таклифномалар билан бирга пул мукофотини қўлга киритади.