Путин АҚШ герби ҳақида ажойиб ҳазил қилди

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон билан учрашув чоғида АҚШ гербининг ўзига хос белгиси ҳақида эслатди.
Sputnik

Владимир Путин АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон билан учрашди ва унда давлат герби ҳақида ҳазил қилди.

“Америка Қўшма Штатлари гербида бургут тасвирланганлиги эсимда бор. У бир томондан 13 та найзаларни – иккинчи томондан эса тинчликсевар сиёсати тимсоли бўлган зайтун новдасини ушлаб турибди. Савол: бургутингиз барча зайтун меваларини чўқиб, фақат найзалар қолдими?”, - деди Путин.

АҚШ делегацияси президент сўзларини кулги билан қарши олишди.