ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Францияда ўз фарзандларини фақат турли пишириқлар ва кока-кола билан боққан отага 3 ойлик қамоқ жазо чораси тайинланди, деб хабар қилди РИА Новости.
Бу киши ичкиликдан азоб чеккаётган бўлиб, ёлғиз ўзи икки нафар (3 ва 4 ёшли) бола тарбияси билан шуғулланади.
Аниқланишича, уларнинг уйида ҳеч қандай тўшак, музлатгич, уйинчоқ бўлмаган.
Ғалати ойла ижтимоий хизматлар эътиборига тушади. Улар болалар овқат сифатида фақат пишириқ ва кока-кола берилганлигини аниқлашади. Бундай овқатланиш туфайли тўнғич боланинг еттита тиши олиб ташланди.
Ҳозирги вақтда болалар васийларда. Ота Лиможедаги қамоққа жўнатилди.