Францияда фарзандларини фақат пишириқ ва кока-кола билан боққан отага жазо тайинланди

Ресторан Праздника Риги
Ресторан Праздника Риги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Францияда фарзандларини фақат пишириқлар ва кока-кола билан боққан отага жазо тайинланди.

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Францияда ўз фарзандларини фақат турли пишириқлар ва кока-кола билан боққан отага 3 ойлик қамоқ жазо чораси тайинланди, деб хабар қилди РИА Новости.

Вид с набережной на пешеходную улицу в Испании - Sputnik Ўзбекистон
Трассада ҳаракатланаётган вақтда машинада жинсий алоқа қилган ҳайдовчига чора кўрилади

Бу киши ичкиликдан азоб чеккаётган бўлиб, ёлғиз ўзи икки нафар (3 ва 4 ёшли) бола тарбияси  билан шуғулланади.

Аниқланишича, уларнинг уйида ҳеч қандай тўшак, музлатгич, уйинчоқ бўлмаган.

Ғалати ойла ижтимоий хизматлар эътиборига тушади. Улар болалар овқат сифатида фақат пишириқ ва кока-кола берилганлигини аниқлашади. Бундай овқатланиш туфайли тўнғич боланинг еттита тиши олиб ташланди.

Ҳозирги вақтда болалар васийларда. Ота Лиможедаги қамоққа жўнатилди.

Янгиликлар лентаси
0