Ўзбекистон ва Россия мигрантлар пенсияси ҳақида шартнома тайёрламоқда

Ушбу шартнома қонуний ишлаётган мигрантларга ўз ватанларида пенсия олиш ҳуқуқини беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Келажакда Россия ва Ўзбекистон пенсия шартномаси имзолаш ҳақида келишилб олишлари мумкин, деб хабар қилди Россия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин “Известия” нашрига.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу шартномага доир масалалар Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида муҳокама қилинган.

Россия уруш фахрийлари ва меҳнат мигрантларига пенсия тўлаши мумкин

Максим Топилин сўзларига кўра, келажакда Россия ва Ўзбекистон пенсиялар ҳақида шартнома имзолашлари мумкин. Унга кўра Росссияда қонуний ишлаб, барча солиқларни тўлаётган Ўзбекистон фуқаролари, ўз ватанларида маълум тўловларга умид қилишлари мумкин бўлади.  

Ўзбекистон томонининг яна бир ташаббуси – республикада махсус марказ ташкил қилиб, у ерда меҳнат мигрантларига, Россияга кетишан олдин ишлашга рухсатнома ва патентлар расмийлаштиришни йўлга қўйишдир.

Айни дамда Россия ва Ўзбекистон ижтимоий соҳада ҳамкорлик қилиш ҳақида меморандум имзолашди. Унинг ичига меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш, меҳнат бозорини мониторинг қилиш, тажриба алмашиш ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик қилиш назарда тутилган.