Россиялик туристлар Янги йил байрамида ёппасига Ўзбекистонга отланган

Сотилган чипталар сонига кўра, бу йил Янги йилда россиялик туристлар учун Ўзбекистон - энг оммавий йўналиш бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Октябрь ойида Янги йил таътилига чипталарни брон қилиш бошланади, деб ёзади Life.ru, “Туту.ру” чипта сотиш портали таҳлилчиларига асосан. 

Дастлабки кузатувларга кўра, россиялик туристлар орасида бу йил Европа мамлакатларига бўлган талаб 20 %га камайган. Энг кўп чипта сотилган йўналишлар орасида эса, биринчи ўринни Ўзбекистон эгалламоқда. Шунингдек, Россиянинг ички йўналишларига бўлган талаб ҳам 3%га ошган.  

Экспертлар фикрига кўра, бундай бўлиши таажубли ҳолдир, чунки анъанавий оммавий бўлган Европа мамлакатларига билетлар нархи айтарлик ошмаган, айрим йўналишлар нархи эса - пасайган.

Гастрономик туризм бўйича Ўзбекистон Франциядан ўзиб кетди

“Балким, мижозларни август ойида содир бўлган доллар ва евро курсининг кескин ошиши чўчитиб юборгандир. Улар ҳалигача “Европа қиммат” деган хаёлда юрган бўлиши мумкин ”, - деб ҳисоблайди рухшунос Ольга Кузнецова.

“Қизиғи шунда-ки, Янги йилни кутиб олиш учун энг оммавий мамлакат Ўзбекистон бўлди. Ўзбекистон 2017 йилда 7 ўринда эди. Бу йил биринчи ўринга кўтарилди. Иккинчи ўринда Германия, кейин Чехия ва ундан кейин Молдавия. Шунингдек Арманистон ва Грузия ҳам оммавийлашмоқда”, - дейди мутахассис.

Албатта ушбу статистиканинг бир қисмини Янги йилни ўз уйида кутиб олишни хозлайдиган меҳнат мигрантлари ташкил қилади. Лекин қолганлари  - Ўзбекистонга дам олиш, мазали таомлар татиб кўриш, тарихий обидаларни томоша қилиш ва миллий ҳунармандчилик буюмларини харид қилиш учун бораётган сайёҳлардир.