Ўзбекистонда ёшлар меҳмонхоналари қурилади

Ёшлар меҳмонхоналарини келгуси икки йил давомида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 окт – Sputnik. “Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Марғилон ва Тошкент шаҳарларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ёшлар меҳмонхоналари қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Хивада уч йил ичида 20га яқин меҳмонхона қурилади

Қарор лойиҳаси муаллифи - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи. 

Қарор лойиҳасида қайд этилишича, ёшлар меҳмонхоналарини қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобидан амалга оширилади.

“Ёшлар меҳмонхоналарида ёшлар туризми учун қулай инфратузилма ва ижтимоий объектларни ташкил этишни инобатга олган ҳолда улар хостелларга тенглаштирилади”, - дейилган лойиҳа матнида.

Ёшлар меҳмонхоналарини келгуси икки йил давомида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Ушбу ҳужжат лойиҳаси 2 ноябргача муҳокама қилинади.