Хивада уч йил ичида 20га яқин меҳмонхона қурилади

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи доирасида "Фаровон" меҳмонхонасининг қурилиш участкасида бўлди

ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи доирасида "Фаровон" меҳмонхонасининг қурилиш участкасида бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Международный аэропорт «Ургенч» - Sputnik Ўзбекистон
Президент Урганч аэропортида бажарилган реконструкция ишлари билан танишди

"Бу ерга келишимизнинг асосий мақсадларидан бири Хивани туристик зонага айлантириш бўйича қилаётган саъй-ҳаракатларимизни яна бир бор таҳлил қилишдан иборат", деди давлат раҳбари.

Президентнинг сўзларига кўра, келгуси уч йилда Хивада 20 га яқин меҳмонхона қурилади.

Хива шаҳри Амир Темур кўчасида қурилиши режалаштирилган "Фаровон" меҳмонхонаси қадимий меъморчилик услубида 3 қаватли қилиб бунёд этилади. Унда турли даражадаги меҳмонларга мўлжалланган хоналар, конференция заллари, спорт майдончалари, ресторанлар, кўнгилочар масканлар ва бошқа имкониятлар бўлади. Меҳмонхонага франциялик ишбилармонлар инвестиция киритади. Меҳмонхона беш юлдузли, республикадаги энг яхши меҳмонхоналардан бири бўлади.

Янгиликлар лентаси
0