ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Шу йил 18-19 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида минтақавий ҳамкорлик биринчи форуми ўтказилади.
Форумнинг асосий мақсадида Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришдир.
Форумнинг биринчи кунида қуйидаги мавзуларда сессиялар ўтказилади:
- Ўзбекистон-Россия Минтақалараро ҳамкорликнинг биринчи босқичи: лойиҳалар ва кластерлар;
- Рақамли трансформация;
- Ўзбекистон-Россия: чегарасиз - текстил ҳамкорлик;
- Амалий семинар: Агросаноат комлекси: коопрация ривожлантириш ўсиш нуқталари.
Форум доирасида иккита Питч-сессиялар ўтказилади. Улар асосан Россия компания презентацияларининг қуйидаги мавзуда ўтказилади: ёғочни қайта ишлаш маҳсулотларини экспорт қилиш, агромашинасозликни ривожлаштириш, энергетик объектлар технологик жараёнларини бошқариш, махсус техника учун бутловчи қисмларни етказиб бериш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
“Шартномалар биржа”сида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш кутилмоқда.
Шу куннинг ўзида “Янги иқтисодиёт учун янги кадрлар” мавзусида Россия-Ўзбекистон таълим форуми ўтказилади.
19 октябрда ушбу марказда Ўзбекистон ва Россия ўртасида минтақалараро ҳамкорлик биринчи Форуми ялпи мажлиси ўтказилади.
Ялпи мажлис доирасида давлат раҳбарлари иштирокидаги Ўзбекистонда АЭС лойиҳасини бошланишини тантанал очилиши маросими ўтказилади.
“Ўзэкспомарказ” бошқа павильонларида “Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари ортасида ҳамкорликнинг истиболли йўналишлари” кўргазмаси ўтказилади, кўргазма 2018 йил 20 октябргача ўтказилади.
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг биринчи Форуми давлатлар ўртасидаги стратегик шериклик доирасида кўп қиррали узоқ муддатли алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга хизмат қилади.