Тошкентда авторақам ўғриси қўлга тушди

Жиноятчи Тошкент шаҳрининг Мирзо Улугбек туманида 5 та турли русумдаги автомашиналарининг давлат рақам белгиларини ечиб олиб, воқеа жойидан яширинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Шу йил 18 июль куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Мирзо Улугбек туманида 5 та турли русумдаги автомашиналарининг олд ва орқа томон давлат рақам белгиларини ечиб олиб, автомашиналарга қўлда ёзилган “свяжитесь со мной в телеграмме @vash nomer”-деб ёзилган маънодаги хатларни қолдириб воқеа жойидан яширинган.

Интернетда Ўзбекистон милиция ходимларининг янги формаси муҳокама қилинмоқда

Ички ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бектемир туманида яшовчи Т.Д. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.