Россия-Ўзбекистон таълим форуми ўтказилади

Икки давлат ОТМлари ректорлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилишади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 окт - Sputnik. Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан Тошкент шаҳрида шу йилнинг 18-19 октябрь кунлари биринчи маротаба "Ўзбекистон-Россия таълим форуми" ўтказилади, деб хабар қилди Ўзбекистон ОТВ матбуот хизмати.

Путин ва Мирзиёев учрашуви: атом, олимлар, йўллар, нотинч қўшни ва наҳотки, пахта?

Форумда икки давлат президентлари администрациялари, Ҳукумат раҳбарлари, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва Россия Федерациясини Таълим ва фан вазири ҳамда Россиянинг 80 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этади.

Икки давлат ОТМлари ректорлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилишади.

“Ўзбекистон-Россия таълим форуми” якунлари бўйича: Ўзбекистонда Россиянинг нуфузли ОТМлари филиалларини ташкил этиш; академик тайёргарлик бўйича ҳамкорликни кенгайтириш; биргаликда илмий ва инновацион форумларни ўтказиш; илмий-тадқиқот бўйича лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, қўшма тадбирларни ўтказиш; олий таълим муассасалари ўртасида ахборот алмашинувини ўрнатиш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш кўзда тутилган.