Ўзбекистон айрим ҳудудларида қор ёғиб, туман тушади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -1...+1, кундузи +5...+7 даража бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik.Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 17 октябрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -1...+1, кундузи +5...+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир аралаш қор ёғади.

Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши ва кейинроқ қорга айланиши мумкин.

Кучли шамол ва "лой" ёмғири: Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгарди

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +5...+10 даража бўлиб, ёмғир ва қор ёғади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +5...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади ва туман тушади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +5...+10 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Ёғингарчилик бўлмайди.

Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -10...-5, кундузи эса -5...0 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, қор ёғади.