Ростов-Дон шаҳрида катта палов фестивали бўлиб ўтади

Ушбу тадбир Россияда ўзига хос рекорд ўрнатиши режалаштирилган. Тадбир доирасида 1500 киши учун ош пиширилади ва бир неча мастер-класслар бўлиб ўтади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Россиянинг Ростов на Дону шаҳрида 26-29 октябрь кунлари катта палов пазандалик фестивали бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири, тадбир ташкилотчиларига асосан.

Жанубий ресторанлар форуми “Меню Ростов – 2018” доирасида бўлиб ўтаётган ушбу тадбирда Ростов аҳолиси ва меҳмонларини бир неча кутилмаган совғалар кутмоқда. Улар орасида нафақат хурсандчилик байрами, балким турли миллатлар маданияти ва урф-одатлари намойиши ҳам кутмоқда.

Гастрономик туризм бўйича Ўзбекистон Франциядан ўзиб кетди

Фестивалнинг марказий таоми – бу ўзбек оши бўлади. Бир неча асрлик тарихга эга бўлган ушбу миллий таом ҳақида кўплаб тарихий воқеалар ва афсоналар мавжуд.  Масалан, Амир Темур ўз аскарларини жанг олдидан палов билан сийлагани бу - ҳақиқат. Абу  Али ибн Сино эса паловдан куч-қувватни ва руҳни кўтарувчи восита сифатида фойдаланган.

Бугунги кунда ўзбек паловни бутун МДҲ халқлари яхши билишади ва севиб истеъмол қилишади. Ушбу тадбир Россияда ўзига хос рекорд ўрнатиши режалаштирилган. Тадбир доирасида 1500 киши учун ош пиширилади ва бир неча мастер-класслар бўлиб ўтади.

Палов тайёрлашда Ўзбекистонлик машҳур ошпазлар ҳамда “Осиё” ўзбек маданий маркази раҳбари Қиёмхон Бобоев ҳамда Ўзбекистон Бош ошпазлари ассоциацияси аъзоси Ҳамид Умаров ҳам иштирок этади.

Тадбирда иштирок этиш учун Москвадан Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ҳам келишади. Миллий таом миллий мусиқа садолари остида пиширилади. Ташкилотчилар барчани ўзбек оши, салат ва иссиқ кулча нон билан сайлашга ваъда беришган.

Ош пиширишга қизиқувчан иштирокчилар учун эса алоҳида танлов ва турли мусобақалар тайёрлашган. Бош ошпазлар уларда ушбу фестивал унутилмас таасурот қолдиришини айтишмоқда.