Ўқитувчиларни қўшимча рағбатлаштириш йўлга қўйилади

"умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг буйруғи билан бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади", - дейилган қарор лойиҳасида.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари меҳнатини қўшимча рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори умумий муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистон мактабларида бепул ва пуллик хизматлар йўлга қўйилади

Қарор лойиҳасида Ҳудудий, республика ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрлари қуйидаги тартибда энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 50 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши белгилаб қўйилсин:

- фан олимпиадаларининг иккинчи (туман, шаҳар) босқичида 1, 2, 3-ўринларни қўлга киритган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини тайёрлаган педагогларга – энг кам ойлик иш ҳақининг тегишли равишда 10, 9, 8 баробари миқдорида;

- фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичида 1, 2, 3, 4, 5-ўринларни қўлга киритган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини тайёрлаган педагогларга – энг кам ойлик иш ҳақининг тегишли равишда 20, 15, 13, 11, 10 баробари миқдорида;

- фан олимпиадаларининг тўртинчи (республика) босқичида 1, 2, 3-ўринларни қўлга киритган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини тайёрлаган педагогларга – энг кам ойлик иш ҳақининг тегишли равишда 40, 35, 30 баробари миқдорида;

Ўзбекистон 2019 йил сентябрдан янги таълим стандартига ўтади

- халқаро фан олимпидаларида совринли ўринларни қўлга киритган олтин, кумуш, бронза медаллари соҳиблари бўлган умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларини тайёрланган педагогларга – энг кам ойлик иш ҳақининг 50, 45, 40 баравари миқдорида.

Ҳудудий, республика ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагоглар белгиланган тартибда умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссия қарори асосида умумий ўрта таълим мактаблари директорларининг буйруғи билан бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Қарор лойиҳаси 30 октябргача муҳокама қилинади.