Гастрономик туризм бўйича Ўзбекистон Франциядан ўзиб кетди

National Geographic Traveler саёҳатчилар журнали томонидан ташкил қилинган Гастрономик туризм бўйича танловда Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. National Geographic Traveler журнали томонидан Россия ҳудудида ташкил қилинган танловда Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади.

“Гастрономик туризм” йўналиши бўйича бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида жами овозларнинг 34 % Ўзбекистонга берилди, Италия – 21 % овоз жамлаб иккинчи ўринни эгаллади, Озарбайжон 17% овоз билан учинчи ўринни, Франция 13 % овоз билан тўртинчи.

Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон ўз рақибларидан бир неча баробар ўзиб кетган. Иккинчидан айнан Россияда Ўзбекистон гастрономик сайёҳлик йўналиши сифатида юқори қадрланади. 

Гастрономик туризм бўйича Ўзбекистон Франциядан ўзиб кетди

Ушбу танлов онлайн равишда, саёҳатчиликнинг бир неча йўналишлари бўйича 22 июндан 11 октябрга қадар ўтказилган эди. Айни дамда у якунланиб бошқа танловлар бошланган.