Тошкентда иситиш мавсуми бошланмоқда

Тошкент шаҳар ҳокими қарорига кўра, 16 октябрдан ижтимоий соҳа объектларида, орадан уч кун ўтиб синов тариқасида турар жой биноларида мунтазам иситиш бошланади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 окт - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2018/2019 йилги иситиш мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан Ўзбекистонда ёмғирли кунлар бошланади

Унга кўра, 2018 йил 16 октябрдан ижтимоий соҳа объектларида, 2018 йил 19 октябрдан синов тариқасида турар жой биноларида мунтазам иситиш бошланишини маълум қиламиз.

Шу боис, ҳокимлик фуқаролардан ўз хонадонларида иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор ишлаши учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 2017/2018 йил иситиш мавсуми ижтимоий соҳа объектларида 2017 йил 10 ноябрдан, турар-жой биноларида 2017 йил 12 ноябрдан бошланган.