Мактаб ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича лойиҳа ишга тушди

Ота-оналари фарзандлари келажакда қандай касб эгаси бўлишини ҳал қилиши сабали, ёш кадрларнинг аксарияти келажакда ишламайдиган, ишласа ҳам ҳузур олмайдиган мутахассисликни эгаллашади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Тошкент шаҳридаги 9-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш бўйича тажриба лойиҳаси ишга тушди деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Ҳукумати портали.

Ўзбекистон ёшлари диққатига: энг яхши касб эгаси танловида қатнашинг!

“MyWay Proforientation” касб-ҳунарга йўналтириш ва ривожлантириш маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги кўмагида Тошкент шаҳрида ташкил қилинган ушбу лойиҳа тажриба тариқасида илк бор Тошкентдаги бир неча мактабнинг 9-синф ўқувчилари орасида тажриба сифатида ўтказилмоқда.

“Амалиётнинг кўрсатишича, аксарият ҳолларда ўсмирларнинг ота-оналари фарзандларининг қизиқиши ва қобилиятларини ҳисобга олмасдан, уларнинг келажакда қандай касб эгаси бўлишини ҳал қилишади. Натижада, битирувчиларнинг аксарияти ўз вақти ва пулини барибир келажакда ишламайдиган, ишласалар ҳам ҳузур олмайдиган мутахассисликни эгаллашади”, - дейилган хабарда.

Касб-ҳунарга йўналтирилган лойиҳа ўқувчиларга шахсий хусусиятларини, қизиқишлари ва қобилиятларини аниқлаш имконини беради ҳамда мазкур маълумотларга таяниб, уларнинг шахсий имкониятларига мос келувчи касбни танлаш имконини беради.

“Ишонаманки, қанчалик кўпроқ инсонлар ўз ишидан завқланиб ишласа, улар буни янада самарали амалга оширишади, Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши янада тезлашади!”, - деди “MyWay Proforientation” МЧЖ директори Вячеслав Кан.

Хабарда айтилишига кўра, дастлабки босқичда Касб-ҳунарга йўналтириш лойиҳаси пойтахтдаги бешта мактабни қамраб олади. Келгусида Халқ таълими вазирлиги ва “MyWay Proforientation” компанияси пойтахтдаги барча мактабларни қамраб олишни режалаштирмоқда.