Ўзбекистонда биринчи қор: интернетда видео жойлаштирилди

Биринчи қор Жиззах вилоятининг Зомин тоғларида ёққан.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Ижтимоий тармоқда Ўзбекистонда биринчи қор ёққанлиги ҳақида видео  пайдо бўлди.

Биринчи қор Жиззах вилоятининг Зомин тоғларида ёққан. Ҳаво ҳарорати тунда 0 градусгача пасайган. 

Facebookда гуруҳлардан бирида ёзилган изоҳга кўра, Самарқанд ва Қашқадарё орасида жойлашган Тахта-қорача довонида ҳам қор ёққан.