ТОШКЕНТ, 8 окт - Sputnik. Ижтимоий тармоқда Ўзбекистонда биринчи қор ёққанлиги ҳақида видео пайдо бўлди.
Биринчи қор Жиззах вилоятининг Зомин тоғларида ёққан. Ҳаво ҳарорати тунда 0 градусгача пасайган.
Facebookда гуруҳлардан бирида ёзилган изоҳга кўра, Самарқанд ва Қашқадарё орасида жойлашган Тахта-қорача довонида ҳам қор ёққан.