Электр станциялар ва тармоқлар аҳволи ҳақида ахборот берилди

"Бугунги кунда ишлаб чиқарувчи станцияларимизни 84 фоизи 50 йилдан кўп ишлаяпти", - деди "Ўзбекэнерго" вакили.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Халқаро пресс-клуб сессиясида “Ўзбекэнерго” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Рўзиқул Раимов электр станциялар ва магистрал тармоқлар аҳволи ҳақида ахборот берди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Шароф Убайдуллаев Ўзбекэнерго раҳбарига: ўғриларни тугатинг, уларга бош бўлманг!

Электр станциялар

“Электрлаштириш 50-70 йилларда ривожланган ва қурилган. Бугунги кунда ишлаб чиқарувчи станцияларимизни 84 фоизи 50 йилдан кўп ишлаяпти. Бунинг ўз муаммоси бор. Баъзи бир заводлар ишлаб чиқаришдан тўхтатилган, эҳтиёт қисм чиқаряпти, баъзи бир заводлар умуман фаолиятини бошқа турларга кўчирган”, - деб таъкидлади Раимов.

Унинг сўзларига кўра, бу станцияларни босқичма-босқич таъмирлаш зарур.

Сирдарёда электр станция 2 та блоки таъминланганлиги, у ерда Россия ҳамкорлари билан қўшимча 100 мВт/с олишга эришилганлиги ҳамда Тошкент станциясида Япония корхоналари билан 370 мВт/с блок ишга тушиилганлигини таъкидлаб ўтилди.

Навоийда энг замонавий технологиялар бўлган установкалар ишга туширилди.

Ўзбекистонда қанча энергия ишлаб чиқарилиши маълум бўлди

“Электр тармоқларимиз қўшни республикаларидан ўтган. Уларни эксплуатация қилиш ҳар қандай шароитимиз яхши бўлгани билан бир мунча муаммоларга дуч келинади. Постдан-постга ўтишда бир қанча ҳужжатлар тўлдирилади”, - деб таъкидлади Раимов.  

“Ўзбекэнерго” вакили айтишича, ўша ерда иккита 250 мВт установка қурилиши бошланиб, 2019-2020 йил ишга тушириш масаласи режалаштирилган. “Тахиаташ” станцияси билан Навоий вилоятини боғлаш учун 350 км юқори кучланишли ҳаво тармоғини қурилиши режалаштирилган.

Магистрал тармоқлар

“Сурхондарё, Фарғонада электр станция йўқ. Биз Сирдарё, Ангрен, Тошкентда чиқаётган электр энергияни шу катта довонлар денгиз сатҳидан 3 минг метр баландликдаги тоғлар орқали электр линиялар тортиб, энергия етказиб беряпмиз”, - деди “Ўзбекэнерго” вакили.

Унинг сўзларига кўра, бу тармоқлар - 8700 км бўлса, улардан 2400 км таъмирлаш, реконструкция ишларини бажариш зарур.

Республикадаги 76 та подстанциялардан 34 таси таъмирлаш режасига киритилган.