АҚШ махфий хизмати Трампга йўлланган шубҳали конвертни тўхтатиб қолди

Бундан аввал Пентагонга рицин моддаси излари бўлган икки дона шубҳали конверт юборилганлиги ҳақида хабар берилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. АҚШ махфий хизмати 1 октябрь куни президент Доналд Трамп номига йўлланган шубҳали конверт тўхтатиб қолди. РИА Новости хабарига асосан.

АҚШ вазири Россияни денгизда чеклаб қўйиш мумкинлиги ҳақида гапирди

Бундан аввал Пентагонга рицин моддаси излари бўлган икки дона шубҳали конверт юборилганлиги ҳақида хабар берилган.

Улар мудофаа вазири Жеймс Меттис ва ҳарбий-денгиз операциялар раҳбари адмирал Жон Ричардсонга йўлланган бўлган.

“АҚШ махфий хизмати 1 октябрь куни президент номига йўлланган шубҳали конверт келганлигини тасдиқлаши мумкин. Конверт Оқ уйда олинмаган, ва ҳеч қачон Оқ уйга келмаган”, - дейилган баёнотда.

Махфий хизмат ҳуқуқ тартибот органлар билан тергов қилишмоқда.

Пентагонга йўлланган хатлар ҳам АҚШ мудофаа вазирлиги биносига келмаган. Мудофаа вазирлигининг мактубларни саралаш маркази Пентагон ташқарисида жойлашган.

Ушбу тергов ишига Федерал тергов бюроси ҳам жалб этилди.