Ўзбекистонда сентябрь ойида гўшт, нон, гуруч нархи қимматлашди

Жорий йил сентябр ойида истеъмол бозорида товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,8 фоизга кўтарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Жорий йил сентябрь ойида истеъмол бозорида товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,8 фоизга кўтарилди. Давлат статистика қўмитаси ҳисоботига асосан.

Паловда қанча гўшт бўлиши муҳим эмас: Ханкишиев палов пиширишни кўрсатиб берди

Ҳисоботда қайд этилишича, шу йилнинг 9 ойи давомида нархлар ўзгариш динамикаси бир маромда кечмади.

Мол ва қўй гўштининг энг юқори даражада қимматлашгани июль ойида қайд этилди.

Парранда гўштининг нархи эса аксинча, июль ойига қадар пасайиб, август ойидан бошлаб кўтарила бошлади.

Ой давомида умумий нархлар даражасининг ўсишига товарлар 1,9 %, хизматлар эса 1,2 %га таъсир кўрсатган.

Сентябрь ойида мол гўшти 1,7 %га, мол гўшти (суяксиз) 1,1 %га, қўй гўшти 1,1 %га, парранда гўшти 3,3 %га қимматлаган.

Шунингдек, жорий йил январь-сентябрь ойидаги истеъмол нархлари индексида мевалар 9,3 %га арзонлаган бўлса, сабзавотлар 21,9 %га, картошка 37 %га қимматлаган.

Қовурилган гўшт, қуйруқ ва чакки – Россияга нималар олиб кириш тақиқланган

Ҳисоботда айтилишича, Вазирлар Макамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида 1-навли уннинг улгуржи-савдо нархи (1400 сўм) оширилиши билан бир қаторда аҳоли учун ноннинг эркин бозор нархи бўйича сотиш тартиби белгилаб ўтилди.

“Умумий ҳисобда, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 1-навли ундан тайёрланган нон нархи ўртача 64,0 %га, олий навли ундан 47,2 %га ва 1-навли ун (жумладан импорт унлар) нархлари 10,5 %га қимматлашди.

Ушбу маҳсулотлар нархларнинг кўтарилиши жорий йилнинг 9 ойи давомидаги умумий инфляция кўрсаткичининг 1,0 ф.д.да ошишига олиб келди,” – дейилган ҳисоботда.