Қовурилган гўшт, қуйруқ ва чакки – Россияга нималар олиб кириш тақиқланган

© Sputnik / Konstantin Chalabov / Медиабанкка ўтишПродажа творога
Продажа творога - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иркутск аэропортида Россия Қишлоқ хўжалик назорати хизмати томонидан 10 кгдан ортиқ гўшт ва ёғ маҳсулотлари йўқ қилинди.

ТОШКЕНТ,  3 май – Sputnik. Ўтган ҳафтада Иркутск халқаро аэропортида 14 кг ҳажмда қурутилган мевалар ҳамда ёнғоқ маҳсулотлари аниқланиб, йўқ қилинди, деб хабар қилмоқда Россия Қишлоқ хўжалик назорати хизмати.

Иркутск вилояти ва Бурятия ўлкаси бўйича Россельхознадзор хабарига кўра, ушбу маҳсулотлар қонунда белгиланган ҳужжатлари бўлмагани туфайли йўқ қилинган.

Как в России уничтожают санкционные продукты - Sputnik Ўзбекистон
Хабаровск аэропортида 440 кг Ўзбекистон мевалари йўқ қилинди

Ундан ташқари ўтган ҳафтада Ростов-на-Дону шаҳри аэропортида Россельхознадзор  инспекторлари Ўзбекистон ва Тожикистондан келган йўловчилар қўл юкларида 10 кгдан ортиқ қовурилган гўшт, қуйруқ, чакки ва сариёғ маҳсулотларини аниқлашган. Ушбу маҳсулотлар ҳам белгиланган ҳужжатларга эга бўлмагани туфайли йўқ қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳудудига шахсий фойдаланиш учун умумий вазни 5 килограммгача бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келиш мумкин. Гўшт, сут, пишлоқ каби чорвачилик маҳсулотлари ҳам олиб киришга рухсат берилган, лекин ушбу маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхона упаковскасида бўлиши керак. Уйда тайёрланган ёки бозорда сотиб олинган, этикеткаси бўлмаган маҳсулотлар белгиланган тартибдаги сертификатга эга бўлиши керак.

Шунингдек, дунёнинг бирор ҳудудида эпидемиологик ҳолат юз берган вақтларда Россельхознадзор ушбу ҳудудлардан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келишни вақтинча тақиқлаб қўйиши мумкин. Россияга олиб кириш мумкин бўлган маҳсулотлар ҳақида қуйида батафсил маълумот олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0