Ўзбекистон ўз курсантларини илк бор халқаро заковат олимпиадасига юборади

"Ҳарбий тарих бўйича олимпиада Беларусда, математикадан — Қозоғистонда, информатика ва ҳарбий-профессионал тайёргарлик бўйича Россияда, чет тили бўйича - Арманистонда ўтказилади", - деб айтган Горемыкин
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Ўзбекистонлик курсантлар келгусида халқаро заковат олимпиадасида иштирок этиши кутилмоқда. Sputnikга Беларусь хабарига кўра, бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси раҳбари Виктор Горемыкин хабар берган.

Ўзбекистонлик курсантлар халқаро олимпиадада учинчи ўринни эгаллашди

Бешинчи маротаба ўтказилаётган олимпиаданинг босқичлари Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Россияда ўтказилиши кутилмоқда. Заковат беллашуви келаётган йилда бошланади.

"Ҳарбий тарих бўйича олимпиада Беларусда, математикадан — Қозоғистонда, информатика ва ҳарбий-профессионал тайёргарлик бўйича Россияда, чет тили бўйича - Арманистонда ўтказилади", - деб айтган Горемыкин.

У шунингдек, бир йилдан сўнг олимпиадага Ўзбекистон ҳам қўшилиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Олимпиада тўрт босқичда ўтказилади. Аввалига олий таълим даргоҳи ичида энг кучлилар саралаб олинади. Сўнгра олийгоҳлараро босқич бўлиб ўтади. Финалга эса энг кучлилар чиқади.