ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. "Ўзавтосаноат" раисининг Асака шаҳридаги "GM Uzbekistan" заводига қилган ишчи сафари давомида ишлаб-чиқариш ходимларининг фаолиятида қатор жиддий камчиликлар ва хатолар аниқланган.
Маълум бўлишича, улар узоқ йиллар давомида ўз мансаб лавозимларида ўтиришган ва уларнинг фаолияти ишлаб-чиқаришни "қотиб қолиш" ва камомадларга олиб келган.
Юқорида айтилган ишчиларнинг барчаси ҳайдалган, уларнинг ўрнига ёш, ғайратли мутахассислар ишга қабул қилинган. Ёш раҳбарлар маҳаллий автопромнинг тараққиёти бўйича янги концепциясини қўллаб-қувватлашади, шунингдек ўзидан олдин ишлаган раҳбарларнинг хатолари бўйича маълум ишларни амалга оширадилар, дейилади хабарда.
"Ўзавтосаноат" матбуот хизматикомпаниянинг ривожланиш ва такомиллашиш бўйича интилишларини қўллаб-қувватлайдиган ва миллий автосаноат тараққиётига ҳисса қўшишга тайёр иқтидорли ёшлар билан мулоқотга очиқ эканлигини эслатиб ўтган.