Дипломатик "авианосец" Ўзбекистон, ёхуд Розенблюм Миссияси

Қўшма Штатлар Ўзбекистондаги элчисини ўзгартирмоқда. Республикада 2015 йилдан буён ишлаб келган Памела Спратлен ўрнига Даниэль Розенблюм тайинланган. У яқин кунларда Майқўрғон кўчасида жойлашган бинода бошқарув тизгинини ўз қўлига олади
Sputnik

Геворг Мирзаян, Молия университети сиёсатшунослик департаменти доценти – Sputnik учун

Вашингтон Тошкентга ўзининг янги "марказий осиё авианосеци" сифатида қарамоқда. Шу боис ҳам элчихонани юқори даражадаги профессионаллар билан мустаҳкамламоқда.

Ўзбекистон президентининг махсус вакили АҚШ элчиси билан учрашди

Қўшма Штатлар Ўзбекистондаги элчисини ўзгартирмоқда. Республикада 2015 йилдан буён ишлаб келган Памела Спратлен ўрнига Даниэль Розенблюм тайинланган. У яқин кунларда Майқўрғон кўчасида жойлашган бинода бошқарув тизгинини ўз қўлига олади.

Тарихчи, иқтисодчи, советшунос

Бу воқеа оддий воқеадек туюлиши мумкин эди - АҚШ элчилари мунтазам ўзгариб турадилар. Аммо ушбу бошқарув барибир фарқ қилади. Ахир АҚШ манфаатлари назоратчиси ўрнига аллақандай оддий конгрессмен ёки президент сайлов кампанияси спонсори (Вашингтон учун устувор бўлмаган давлатларда бўладиган каби) тайинлангани йўқ, балки юқори даражадаги мутахассис тайинланди.

Даниэль Розенблюм – Йельс университети битирувчиси, тарихчи, советшунослик ва халқаро иқтисодиёт бўйича магистр, шунингдек, АҚШ Бош котиби ёрдамчисининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари.

Ва Памела Спратлендан фарқли ўлароқ у нафақат профессионал дипломат, балки "майдонларда" кўп йиллик иш тажрибасига эга профессионалдир.

АҚШ диний эркинлик бўйича элчиси ЎМИ раҳбарлари билан учрашди

"Элчи Розенблюм – нотижорат ташкилотлари ва жамоатчилик ташкилотларида катта иш тажрибасига эга бўлган дипломат, собиқ иттифоқ ҳудуди бўйича мутахассис. Қайсидир маънода бу сулолавий деса бўлади, негаки унинг отаси кўп йиллар Совет иттифоқидан эмиграция қилишга ёрдам берган яҳудийлар ташкилотлари доирасида СССРга қарши ишлаган. Кичик-Розенблюм узоқ муддат USAID орқали МДҲ мамлакатларида нотижорат ташкилотларини молиялаштириш орқали АҚШ сиёсатини амалга ошириб келган, рус тилини билади, профессионаллар орасида катта салмоқга эга", — деб тушунтиради Евроосиё аналитика клуби раҳбари Никита Мендкович.

Унинг тайинланиши - Марказий осиё минтақаси АҚШ учун тобора катта аҳамият касб этаётганидан далолатдир.

"Шуни ишонч билан айтиш мумкин-ки, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг давлат ташрифи ва Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойидаги ташрифидан сўнг, АҚШ Давлат департаменти вакиллари ва таҳлилчилар Оқ уйга Обама ва Керрининг лойиҳаси бўлган С5+1 (бешта марказий осиё давлатлари плюс АҚШ) платформасини сақлаб қолишнинг аҳамияти ҳақида етказишган.

Энди бу лойиҳа давом эттирилади ва ҳарбий ҳамда сиёсий ҳамкорликнинг аниқ жиҳатлари билан тўлдирилади", - деб таъкидлайди ўз навбатида ўзбек сиёсатшуноси Рафаэль Саттаров.

Бундай эътиборнинг замирида нима ётибди? Розенблюмнинг ўзи терроризмга қарши кураш зарурати тўғрисида гапирмоқда.

"Биз Марказий Осиё давлатлари, стабил, муваффақиятли, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилувчи ва АҚШнинг дўстона кайфиятдаги ҳамкорлари сифатида тараққий этишини хоҳлаймиз. Чунки, гарчи улар бундай бўлмаса, Қўшма Штатларнинг ўзига жабр бўлади. Биз узоқлашган ва нотинчликни келтириб чиқарувчи сабабларни инкор этган Афғонистон 1990-йилларда нималарни бошдан кечиргани, дунёнинг бошқа минтақаларида нима юз бергани гувоҳи бўлдикку", – дейди бўлғуси элчи.

АҚШнинг янги элчиси ҳақида нималар маълум бўлди

"АҚШнинг азоблари" тўғрисидаги ажойиб ҳодиса ҳақиқатда ўта долзарб. "АҚШда ва ЕИда этник ўзбеклар томонидан амалга оширилган серия терактлардан сўнг америка ҳукумати мамлакат у билан хавфсизлик соҳасида самарали ҳамкорлик қилиши ҳамда ўзаро алоқалар учун очиқ ҳамда ҳаракатларини олдиндан била оладиган даражада бўлишидан манфаатдор", - деб таъкидлайди Саттаров.

Аммо гап бунда эмас. Ва ҳаттоки Россияни ушлаб туриш хоҳишида ҳам эмас ("сулолавий русофоб" Розенблюм бу жиҳати билан ажралиб туради, ва унинг Сенатда номзодини тасдиқлаш чоғида сўзлаган нутқида ҳам буни аниқ илғаш мумкин). АҚШга ҳозир назорат бўлмаса ҳам, аммо Ўрта Осиёдаги жиддий иштирок керак, айниқса, жиддий тус олаётган АҚШ-Хитой можаросида у шу йўл орқали ўз позицияларини кучайтирмоқчи.

Тасаввуримизга кўра, Вашингтон минтақадаги хитой коммуникацияларига(яъни ЕИдаги савдо маршрутлари, Хитойга олиб борадиган ўрта осиёдаги конлар трубопроводларга) эҳтиёткорлик билан "ўтириб", шунингдек, Марказий Осиёдаги ишттирокидан "уйғур картасини" ўйнаш учун ва Хитой Синцзян-уйғур автоном республикасида спераратизмни қўллаб-қувватлаш учун фойдаланмоқчи.

Ушбу стратегия доирасидаги муҳим давлат, бу табиийки, президент Мирзиёев даврида кўпвекторли сиёсат асосида бошқарилаётган Ўзбекистондир.

Стокгольмда Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Акилов устидан суд жараёни бошланди

"Тошкент минтақада аҳоли ва армия сони жиҳатдан устун туради. Бундан ташқари, транспорт инфратузилмаси нуқтаи назаридан темирйўл маршрутлари туташадиган мамлакатдир. Ва ниҳоят, Ўзбекистон Афғонистонга, Мозори-шариф ва Ҳайратонга тўғридан-тўғри олиб борадиган темир йўлга эга, бу эса бугунги кунда НАТОнинг афғонистондаги гуруҳларини таъминлаб туриш учун муҳим аҳамиятга эга", - деб изоҳлайди Никита Мендкович.

Ҳақиқатдан ҳам, афғон йўналиши Ўзбекистон америкаликларга нима учун зарурлигини англатувчи сабаблардан биридир. Рафаэль Саттаровнинг фикрига кўра, "Вашингтон ва Тошкент ўртасидаги муносабатлар оқ қоғоздан бошлангани йўқ, аммо АҚШнинг Афғонистон бўйича бош шериги Покистоннинг ўрнини алмаштириш бўйича ҳисоб-китоби бундан буёғига фақат қатъийлашиб бориши мумкин.

Ҳеч кимга сир эмаски, АҚШнинг Исломобод билан муносабатлари мунтазам равишда ўткир тус олмоқда. Хусусан, бунинг сабабини АҚШ ўз сиёсатини Покистоннинг душмани Ҳиндистон билан стратегик ҳамкорликка бургани ва Покистоннинг иттифоқдошларидан бири бўлган Хитой билан юз бераётган можарода кўриш мумкин.

Тошкент билан АҚШда ҳеч қандай муаммо бўлмайди, ҳарҳолда токи америкаликлар Ўзбекистондаги позицияларини Россияга қарши ишлатишга ҳаракат қилмас экан, бундай бўлмайди.

"Минтақа мамлакатлари Марказий осиёни Россия-Америка муносабатлари жиҳатдан олиб қарашларини исташмайди ва Вашингтонни минтақа мамлакатлари билан тўғридан-тўғри, Москвага ўгирилмаган ҳолда ҳамкорлик қилишга чақиришмоқда", - деб ҳисоблайди Саттаров.

Ақллилар ҳаддидан ошмайди

Умуман олганда, қалтисликлар ҳам йўқ эмас. Тошкентда ақлли одамлар ўтиришибди, ва улар ўзлари тушиши мумкин бўлган тузоқ қандай ривожланишини яхши билишади.

Ҳа, Ўзбекистоннинг янги ҳукумати АҚШнинг кўпсонли ислоҳотларни ўтказишда берадиган кўмагидан манфаатдор, ва Даниэль Розенблюм ҳам Ўзбекистоннинг "иқтисодий либераллашувида" кўмак беришга тайёрлигини яширмаяпти.

Хитой АҚШ билан савдо музокараларини бекор қилди - ОАВ

Иқтисодий либерализация чиндан ҳам иқтисодий ўсишга олиб боради. Аммо (ўрта бўғиннинг ўсиши ва унинг ҳукуматга бўлган талаби ортиши, шунингдек сиёсий ислоҳотларнинг иқтисодий ислоҳотлардан ортда қолиши туфайли) параллел равишда амалдаги ҳукумат учун муайан ностабиллик омилини келтириб чиқаради. Бу ностабилликдан худди мана шу АҚШ албатта фойдаланади - нодавлат ташкилотлар билан ишлашга ихтисослашган элчи манан шу учун ҳам керак.

Умуман, юқорида таъкидлангани каби, Тошкентда ақлли одамлар ўтиришибди, улар муаммони у ҳали пайдо бўлмасидан катталаштиришга ва мамлакат элчисига аллақандай манфий баҳо бермайди, чунки бу мамлакат билан яхши муносабатлар ўрнатилиши ҳозир Ўзбекистонга жуда зарур.

Тасаввур қилинишича, ақлли тошкентлик одамлар "озодлик ва демократия" авж олишига йўл қўйиб бериш ниятида ҳам эмас - уларга Майдонлар ҳам, Тяньаньмынлар ҳам керак эмас.

АҚШ ўзбек пахтасини болалар меҳнати ёрдамида ишлаб чиқарилган товарлар рўйхатидан ўчирди

"Табиийки, чет эллик фаолияти ҳукумат органлари томонидан назорат қилиб борилади, мамлакат мамлакат ва жамият олдида масъул бўлган ўзининг шахсий кучли фуқаролик жамияти ва инсонпарварлик ташкилотлари тизимини вужудга келтиришга ҳаракат қилади. Ўйлашимча, бу ерда 2012-2014 йилларда грантлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими орқали фуқаролик ва инсонпарварлик ташаббусларини қўллаб-қувватловчи аллақандай манфаатларга хизмат қилмайдиган нодавлат ташкилотларни яратиш бўйича Россия тажрибаси қисман инобатга олинади. Ўйлайманки, Ўзбекистон вужудга келаётган чақириқларни муваффақиятли енга олади", - дейди Мендкович.

Ва ниҳоят, Розенблюмнинг ўзи Буш маъмуриятининг андижон воқеалари вақтида йўл қўйган хатоларини такрорлаш нияти йўқлигини билдирмоқда (бунда АҚШ "инсон ҳуқуқлари" картасини ўйнамоқчи бўлиб, Ўзбекистон ҳудудидаги базасини йўқотиб қўйган эди). Ҳа, янги элчи АҚШ инсон ҳуқуқлари поймол этилган тақдирда "анъанавий америка қадриятлари доирасида" ўзбек раҳбариятини танқид қилишда давом этишини айтмоқда, аммо бу танқид "конструктив" ва "ўзини оқлайдиган бўлса" айтилади.

Муаллиф нуқтаи-назари таҳририят нуқтаи назарига мос тушмаслиги мумкин.