Афғонистонда жангарилар ҳукумат ва тинч аҳолига қарши уруш бошлаган - Патрушев

“Афғонистонда жангарилар ҳукумат ва тинч аҳолига қарши ҳақиқий террорчилик урушини бошлашган”, - деди Николай Патрушев.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев Афғонистонда жангарилар ҳукумат ва тинч аҳолига қарши ҳақиқий террорчилик урушини бошлаганлигини маълум қилди.

“Толибон” ҳаракати Афғонистон шимолидаги туманлардан бирини босиб олди

“Ҳақиқатдан ҳам афғон ҳудудида жангарилар давлат органлари ва мамлакатнинг тинч аҳолисига қарши ҳуқуқий террорчилик урушини бошлашди”, - деди у Теҳронда Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича кўп томонлама маслаҳатлашув йиғилишида.

Бу тадбирда Россия, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон ва Хитой делегациялари қатнашмоқда.

“Қонли терактлар сони бўйича бу йил рекордли бўлди, буларнинг оқибатида минглаб оддий афғонистонликлар ҳалок бўлди”, - деб қўшимча қилди Патрушев.

Унинг сўзларига кўра, бу баҳолар 18 сентябрда БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида ҳам ўз тасдиғини топди.

“Хусусан, Афғонистон шимолида ИШИД жангариларининг сони кўпайиши давом этиши Марказий Осиё республикаларининг хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид солаётганига эътибор қаратилган”, - деди Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби.