ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Марказий банк Ўзбекистонда 100 минг сўмлик янги банкнота муомалага чиқарилиши ҳақидаги хабарни тасдиқламади.
"Яқин орада Ўзбекистонда 100 000 сўмлик банкнота чиқарилмайди. Ушбу маълумот ходимлар орасида ўзаро суҳбатда тилга олинган холос, лекин у расман тасдиқланмаган", - деди Марказий банкнинг вакили Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда.
Бироз олдин маҳаллий ОАВларга асосланган ҳолда, янги юз минг сўмлик купюра чиқарилишини хабар қилган эдик.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистонда энг катта қийматли купюра 50 минг сўмлик бўлиб у 2017 йилнинг 22 августида муомалага киритилган.