Ўзбекистонда яқин орада 100 000 сўмлик муомалага чиқарилмайди - Марказий банк

© SputnikКупюры номиналом пятьдесят тысяч сумов
Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий банк Ўзбекистонда яқин орада 100 минг сўмлик муомалага чиқарилиши ҳақидаги хабарни тасдиқламади.

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Марказий банк Ўзбекистонда 100 минг сўмлик янги банкнота муомалага чиқарилиши ҳақидаги хабарни тасдиқламади.

"Яқин орада Ўзбекистонда 100 000 сўмлик банкнота чиқарилмайди. Ушбу маълумот ходимлар орасида ўзаро суҳбатда тилга олинган холос, лекин у расман тасдиқланмаган", - деди Марказий банкнинг вакили Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда. 

Бироз олдин маҳаллий ОАВларга асосланган ҳолда, янги юз минг сўмлик купюра чиқарилишини хабар қилган эдик. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистонда энг катта қийматли купюра 50 минг сўмлик бўлиб у 2017 йилнинг 22 августида муомалага киритилган. 

 

Янгиликлар лентаси
0