Россия 2 ҳафта ичида Сурияга С-300 етказиб беради

Икки ҳафта ичида Россия Сурияга С-300 мудофаа тизимини етказиб беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Икки ҳафта ичида Россия Сурияга С-300 мудофаа тизимини етказиб беради, деб хабар қилди РИА Новости.

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия икки ҳафта ичида Сурияга замонавий зенит ракета мажмуаси С-300 етказиб беришини маълум қилди.

“Исроил ҳатти-ҳаракати туфайли, Россия  ўз ҳарбийлариниҳимоя қилиш учун муносиб чораларни кўришга мажбур бўлмоқда”, - деди Сергей Шойгу.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни  Исроил қирувчи самолётлари олдиндан огоҳлантирмаган ҳолда, Сурия ҳудудига уюштирган ҳужуми оқибатида Россиянинг Ил-20 разведкачи самолёти ҳалокатга учраган эди. 15 нафар россиялик ҳарбийлар қурбон бўлган ушбу фожеада Россия қўмондонлиги Исроилни расман айбдор деб эълон қилди.