ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Икки ҳафта ичида Россия Сурияга С-300 мудофаа тизимини етказиб беради, деб хабар қилди РИА Новости.
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия икки ҳафта ичида Сурияга замонавий зенит ракета мажмуаси С-300 етказиб беришини маълум қилди.
“Исроил ҳатти-ҳаракати туфайли, Россия ўз ҳарбийлариниҳимоя қилиш учун муносиб чораларни кўришга мажбур бўлмоқда”, - деди Сергей Шойгу.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Исроил қирувчи самолётлари олдиндан огоҳлантирмаган ҳолда, Сурия ҳудудига уюштирган ҳужуми оқибатида Россиянинг Ил-20 разведкачи самолёти ҳалокатга учраган эди. 15 нафар россиялик ҳарбийлар қурбон бўлган ушбу фожеада Россия қўмондонлиги Исроилни расман айбдор деб эълон қилди.