ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Эронда 10 киши ҳарбий парад вақтида юз берган теракт қурбонига айланди, деб хабар қилди РИА Новости.
Ҳалок бўлганлар орасида журналист ҳам бор, шунингдек 20 нафарга яқин инсонлар жароҳатланган.
Эроннинг Ахваз шаҳрида теракт шанба куни эрталаб содир этилган. Ҳарбий парад вақтида номаълум шахслар томонидан ўт очилган.
Дастлаб Ислом инқилоби миршаблар корпусининг 8 нафар ҳарбий аскарлари ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, бугун шанба, 22 сентябр куни Эроннинг барча ҳудудларида 1980-1988 йиллардаги эрон-ироқ уруши хотирасига бағишланган -Муқаддас мудофаа ҳафталиги доирасида ҳарбий парадлар бўлиб ўтаётган эди.