ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Афғонистон шимолида юз берган мина портлаши оқибатида саккиз нафар болакай ҳалок бўлди, яна олти нафари жароҳатланди, деб хабар қилди РИА Новости Синьхуа агентлигига таянган ҳолда.
Ҳуқуқ тартибот органи вакили Абдула Карим Ураш сўзларига кўра, ҳодиса жума куни кечқурун Фарёб провинцияси маъмурий маркази шимолида юз берган.
Портлаш оқибатида 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар қурбон бўлган.
Афғонистон полицияси юз берган ҳодиса бўйича жавобгарликни "Толибон" ҳаракати жангариларига юкламоқда. Ҳаракат вакиллари ҳозирча ушбу ҳодиса юзасидан изоҳ бермаган.