Афғонистонда мина портлаши оқибатида 8 нафар бола ҳалок бўлди

© AFP 2023 / SHAH MARAIАфганские полицейские в Кабуле.
Афганские полицейские в Кабуле. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистон полицияси юз берган ҳодиса бўйича жавобгарликни "Толибон" ҳаракати жангариларига юкламоқда. Ҳаракат вакиллари ҳозирча ушбу ҳодиса юзасидан изоҳ бермаган

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Афғонистон шимолида юз берган мина портлаши оқибатида саккиз нафар болакай ҳалок бўлди, яна олти нафари жароҳатланди, деб хабар қилди РИА Новости Синьхуа агентлигига таянган ҳолда.

Совместные военные учения вооруженных сил Грузии и США Достойный партнёр - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон парламенти АҚШ билан хавфсизлик келишувини қайта кўриб чиқади

Ҳуқуқ тартибот органи вакили Абдула Карим Ураш сўзларига кўра, ҳодиса жума куни кечқурун Фарёб провинцияси маъмурий маркази шимолида юз берган.

Портлаш оқибатида 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар қурбон бўлган.

Афғонистон полицияси юз берган ҳодиса бўйича жавобгарликни "Толибон" ҳаракати жангариларига юкламоқда. Ҳаракат вакиллари ҳозирча ушбу ҳодиса юзасидан изоҳ бермаган.

Янгиликлар лентаси
0