Арнасойда прокурор ёрдамчиси фуқарони уриб кетди, йўловчи вафот этди

Фуқаро Г. Эгамбердиева олган тан жарохатлари натижасида РШТЁИМнинг Жиззах филиалида вафот этган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. 2018 йилнинг 16 сентябрида Арнасой туман прокурорининг ўринбосари Дилшод Каримов автомашина бошқарувини йўқотиши натижасида йўлакда ҳаракатланаётган Г. Эгамбердиевани уриб юборган ва жабрланувчи вафот этган, деб хабар қилди Спутник мухбирига Бош прокуратура матбуот-хизмати вакили.

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Илгарироқ, хорижий ОАВларда прокурор ёрдамчиси "пойга ўйнаши" оқибатида фуқарони уриб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ушбу хабарларни рад этган ҳолда, мазкур ҳодиса қандай юз берганлиги хусусида ахборот берди.

Маълум бўлишича, Каримовга тегишли автомашинанинг ортидан ҳаракатланиб келган "Daimler Benz 210 СПГ" русумли автомашина ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб, уни қувиб ўтиб, кескин тормоз берган ва уни тўхтатишга ҳаракат қилган ҳолда Каримовни йўлда ҳаракатланишига тўсқинлик қилган.

Натижада прокурор ёрдамчиси бошқарувни йўқотган ва йўлнинг чап томонида жойлашган уйларнинг йўлагига чиқиб кетган ҳамда йўлакда ҳаракатланиб келаётган пиёда Г. Эгамбердиевани уриб юборган. 

Россияда мудҳиш ЙТҲ оқибатида беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Фуқаро олган тан жарохатлари натижасида РШТЁИМнинг Жиззах филиалида вафот этган.

Каримов бош мия чайқалиши, пешона соҳаси тирналган тан жароҳати ва ўнг елка чиқиши" тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан 2018 йил 16 сентябрда ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Бош покуратураси тез орада ушбу ҳодиса юзасидан тўлиқ маълумот беришини маълум қилди.