Россияда мудҳиш ЙТҲ оқибатида беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

© most.tvАвария под Липецком в которой погибли 5 человек
Авария под Липецком в которой погибли 5 человек - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Липецк томонга кетаётган Toyota RAV4 ва қарама-қарши томонга ҳаракатланаётган ВАЗ-2103 тўқнашиб кетган.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россиянинг Липецк вилоятида иккита енгил автомобиль рўпарадан тўқнашиб кетиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, яна бир киши оғир шикастланди, деб хабар қилди “РИА Новости”.

Страшная авария на ТТЗ - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Россия ИИВ вакили маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси — ўзбекистонликлар. Улар Добровский туманида қонуний яшаган, барча зарур ҳужжатлари бўлган.

ЙТҲ “Липецк—Чаплигин” автомобиль йўлида 6 сентябрь куни 20:30 (Тошкент  вақти билан 22:30) атрофида содир бўлган.

Липецк томонга кетаётган Toyota RAV4 ва қарама-қарши томонга ҳаракатланаётган ВАЗ-2103 тўқнашиб кетган. Оқибатда ВАЗ ҳайдовчиси ва тўрт йўловчиси ҳалок бўлган, Toyota ҳайдовчиси касалхонага ётқизилган.

Айнан қайси автомобиль йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетгани аниқлаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0