Самарқандда аёл жанжал вақтида эри устидан қайноқ сув тўкиб юборди

Аёл қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида ўзаро жанжал вақтида аёл ўз турмуш ўртоғи устидан қайноқ сув ағдарди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Зўравонлик муаммосини олдини олиш: аёллар учун “ишонч телефони” ишга туширилди

"Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида шу йилнинг 9 сентябрь куни “Оқтош” МФЙда яшовчи С.М. исмли аёл уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи турмуш ўртоғи Н.М.нинг устига қайноқ сув сепиб юборган", - дейилади хабарда.

Натижада эр куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Аёл қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.