Ўзбекистонда АҚШнинг янги элчиси тайинланди

АҚШнинг Марказий Осиё бўйича бош мутахассиси Ўзбекистонда элчи этиб тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Америка Қўшма Штатлари сенати Ўзбекистода АҚШнинг янги элчиси номзодини тасдиқлади, - деб хабар қилмоқда Сенат расмий саҳифаси.

"Мэрилендлик жаноб Даниэл Н. Розенблум, Катта ижро хизмати (SES) аъзоси, Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланади", - дейилган хабарда.  

Даниэл Розенблум 2014- 2017 йилларда Марказий Осиё давлатларига нисбатан АҚШ сиёсатини ишлаб чиқариш ва дипломатиясини бошқариш билан шуғулланган. 2008 – 2014 йилларда Европа ва Марказий Осиё давлатларига кўрстаилаётган ёрдамни координация қилувчи лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистондаги фаолиятида АҚШнинг янги элчиси асосий эътиборни қуйидаги ишларга қаратмоқчи:

Абдулазиз Камилов АҚШ элчиси билан учрашув ўтказди

Афғонистонда тинчликни таъминлаш, минтақа хавфсизлигини ҳимоя қилиш, халқаро муаммоларга қарши курашда фаоллик кўрсатиш;

Ўзбекистонда ислоҳотлар жадаллашиши йўлида ҳаракат қилиш, барча жабҳаларда ҳозиргига нисбатан кўпроқ мадад кўрсатиш;

АҚШ хусусий секторини жалб этиб, инвестиция қилиш учун зарур шароит яратилишида кўмаклашиш.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликни тарғиб қилиш;

ижобий ўзгаришларни олқишлаб, камчилик ва муаммоларни конструктив тарзда танқид қилиб, тизим яхшиланишига ҳисса қўшиш;

Америка ва Ўзбекистон халқни яқинлаштириш – турли алмашинув дастурлари, маданий ва илмий программалар орқали ёшларга имкониятлар яратиш, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.