ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Америка Қўшма Штатлари сенати Ўзбекистода АҚШнинг янги элчиси номзодини тасдиқлади, - деб хабар қилмоқда Сенат расмий саҳифаси.
"Мэрилендлик жаноб Даниэл Н. Розенблум, Катта ижро хизмати (SES) аъзоси, Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланади", - дейилган хабарда.
Даниэл Розенблум 2014- 2017 йилларда Марказий Осиё давлатларига нисбатан АҚШ сиёсатини ишлаб чиқариш ва дипломатиясини бошқариш билан шуғулланган. 2008 – 2014 йилларда Европа ва Марказий Осиё давлатларига кўрстаилаётган ёрдамни координация қилувчи лавозимида ишлаб келган.
Ўзбекистондаги фаолиятида АҚШнинг янги элчиси асосий эътиборни қуйидаги ишларга қаратмоқчи:
Афғонистонда тинчликни таъминлаш, минтақа хавфсизлигини ҳимоя қилиш, халқаро муаммоларга қарши курашда фаоллик кўрсатиш;
Ўзбекистонда ислоҳотлар жадаллашиши йўлида ҳаракат қилиш, барча жабҳаларда ҳозиргига нисбатан кўпроқ мадад кўрсатиш;
АҚШ хусусий секторини жалб этиб, инвестиция қилиш учун зарур шароит яратилишида кўмаклашиш.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликни тарғиб қилиш;
ижобий ўзгаришларни олқишлаб, камчилик ва муаммоларни конструктив тарзда танқид қилиб, тизим яхшиланишига ҳисса қўшиш;
Америка ва Ўзбекистон халқни яқинлаштириш – турли алмашинув дастурлари, маданий ва илмий программалар орқали ёшларга имкониятлар яратиш, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.