Ўзбекистон ҳукумати ижро тузилмасида жиддий ўзгаришлар киритилди

Президент қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари — “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозими тугатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Ўзбекистон президентининг 12 сентябрдаги қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси ижро тузилмасига ўзгартириш киритилди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси “Ўзбекнефтегаз” АЖга раис этиб тайинланди

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари — “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозими тугатилди.

Тузилмада бош вазир ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозими жорий этилди.

Президент қарори билан Алишер Султонов бош вазир ўринбосари – Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси лавозимини эгаллаган.