Сиёсий можаро: қримликлар чиқишидаги нохушлик туфайли Россия ОБСЕга норозилик киритади

Россия делегацияси вакилларидан бирининг айтишича, Россия делегациясидан ҳеч ким чиқиш қилолмаган бир вақтда, украиналик делегатлар бирин-кетин чиқиш қилишган ва ҳеч қандай жазосиз Россия устидан мағзава ағдаришган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Қримнинг айрим вакилларига Варшавада бўлиб ўтаётган ОБСЕ ЕҲХТ мажлисида чиқиш қилишда ҳалал беришди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Трамп G7 учрашувида Қрим Россияга тегишли эканлигини айтган – ОАВ

Ушбу муносабат билан мажлисда иштирок этаётган Россия делегацияси ташкилот раҳбариятига норозилик билдиришини маълум қилган.

Икки ҳафта лавом этаётган анжуманнинг мақсади - ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳукуматлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, демократия, бағрикенгликка амал қилиниши ҳамда ирқчиликка қарши кураш соҳаларида  қабул қилинган мажбуриятларни кўриб чиқишдир.

Мажлис регламенти ҳар бири уч соат давом этадиган сессияларни назарда тутади. Тадбир иштирокчилари сессия давомида ўз исмларини рўйхатга киритишлари мумкин. Музокаралар вақтида мувофиқлаштирувчи рўйхатдаги барча фигурантларга гапириш имконини берадилар.

Сессия давомидаги можаро

ОАВ эркинлиги масаласи муҳокама қилинаётган вақтда Қрим вакиллари чиқишлари юзасидан қизғин дискуссия авж олди. Расман уларга сўз берилди, бироқ уларнинг баёнотлари, яриморол оккупация қилинган ҳудудлиги, шу боис, унинг вакиллари Россия номидан чиқиш қилолмаслигини таъкидловчи Украина делегацияси вакиллари изоҳлари билан бўлинар эди.

Герхард Шредер: Россиянинг ҳеч бир раҳбари Қримни қайтариб бермайди

Канадалик делегат ҳаттоки Қрим вакилларини залдан чиқариш таклифини киритди, бироқ ҳеч ким унинг гапига қулоқ солмади.

Россия ТИВ ахборот ва матбуот департаменти раҳбари ўринбосари Максим Буякевич, қримликлар Россия Федерацияси фуқаролари чиқиш қилаётганликлари ва расман мажлис иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтишганлигини тушунтирди.

"ОБСЕ территориал келиб-чиқишни аниқлаштириш ҳуқуқига эга эмас <…>. Асоссиз равишда чиқиш ҳуқуқидан маҳрум қилишбиз томондан энг жиддий қоидабузарлик сифатида талқин қилинади", - деб огоҳлантирди у.

Шундай бўлса-да, яриморолнинг баъзи вакиллари охир-оқибат чиқиш қила олмадилар, чунки сўз мажлиснинг кейинги иштирокчиларига берилди.

Иккиюзламачилик

Европа Россия Қрими тинч ва осуда ҳаёт кечираётганини эшитишни хоҳламайди, деб ҳисоблайди делегация вакили "Қрим кўприги" автоном нотижорат ташкилоти бош продюсери Александр Беланов.

АҚШ Қримни Россияники деб тан олмайди - Пентагон раҳбари баёноти

Яна бир делегация вакилининг сўзларига кўра, Россия делегациясидан ҳеч ким чиқиш қилолмаган бир вақтда, украиналик делегатлар биринма-кетин чиқиш қилишган ва ҳеч қандай жазо олмасдан Россия устидан мағзава ағдаришган. "Инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ва журналистлар эркинлигини муҳоваза қилиш бош мақсади бўлган майдонда бу қадар очиқча икки хил стандартларнинг қўлланилиши мумкин бўлмаган ҳолат", - деб таъкидлади у.

Украинада бўлиб ўтган давлат тўнтаришидан сўнг 2014 йилнинг март ойида ўтказилган референдум натижаларига кўра, Қрим Россия таркибига киритилган. Референдум давомида овоз берувчиларнинг 95%и яриморол Россия таркибига киритилиши учун овоз беришган.

Украина яриморолни аввалгидек ўзиники, аммо вақтинча "оккупация қилинган ҳудуд" деб ҳисоблаб келмоқда.

Россия президенти ўз чиқишларидан бирида Қрим масаласига аллақачон узил-кесил нуқта қўйилганини айтган эди.