ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Германия собиқ канцлери Герхард Шредер — Қрим Россия таркибида абадий қолади, деди Stern нашрига.
Сиёсатчининг фикрига кўра, ҳеч бир раҳбар Қримни Россия таркибидан чиқармайди. Агар Германия бошқача нуқтаи назарда бўлса, бу Берлин ва Москва муносабатларининг бузилишига олиб келиши мумкин.
Шредернинг фикрига кўра, Германия-Россия муносабатларида Германия Вашингтоннинг эмас ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилиши керак.