Молиявий пирамида ташкил қилган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди  

Турли молиявий жиноятлар амалга ошириш йўли билан 13 миллион доллар ўғирлаган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Жиноий уюшма ташкил қилишда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар қилмоқда Россия Федерациясининг Бош прокуратураси.

Хусусан, 32 ёшли Сухроб Фазилов, 2010 йилдан буён Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 242 моддасининг 1 қисми (Жиноий уюшма ташкил қилиш), 168 моддасининг 3 банди (товламачилик), 243 моддаси (Жиноий йўл билан топилган даромадларни қонунийлаштириш) каби жиноятларда айбланиб, қидирувда бўлган.

Ўзбекистон ва Франция экстрадиция тўғрисида шартнома тузишни муҳокама қилди

Фазилов 2007 – 2009 йилларда Ўзбекистон ҳудудида оффшор мамлакатлар ҳудудида ташкил қилинган хорижий компаниялар номи остида молиявий пирамида ташкил қилиб, уни бошқарган. Хусусан, ёлғончилик ва аҳоли ишончини суистеъмол қилиш йўли билан Самарқанд вилоятида яшовчи 140 нафардан ортиқ фуқаролардан 61 минг АҚШ доллари йиғиб олган.

Ундан ташқари Фазилов ушбу жиноий уюшманинг бошқа бўлимлари билан ҳамкорликда валюта маблағларини сотиб олиш ва сотиш йўли ҳамда Россия банклари ҳисоб рақамларига ўтказилиши керак бўлган 13 млн. АҚШ долларидан ортиқ валюта маблағларини қасддан яширган.

2017 йилнинг ноябрь ойида халқаро қидирувда бўлган Фазилов Москва метрополитенида полиция текшируви вақтида қўлга олинган. Текширувдан сўнг Москва прокуратураси уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақида қарор чиқарган.