ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Қирғизистон прокуратураси бошқармаси республика собиқ президенти Қурманбек Боқиев оиласининг молиявий маслаҳатчиси Евгений Гуревич томонидан мамлакатдан олиб чиқиб кетилган 200 миллион доллар пул маблағлари бўйича текшириш олиб бормоқда, деб хабар қилди РИА Новостига жума куни Қирғизистон Бош прокуратураси матбуот-хизмати.
2010 йилнинг апрелида тахтдан ағдарилган Қирғизистон президенти Қурманбек Боқиевнинг кенжа ўғли Максимга сиртдан бир нечта умрбод қамоқ жазолари тайинланган. Шу жумладан молиявий махинациялар учун ҳам.
Қирғизистон суди кичик-Боқиев Қирғизистон президенти қошидаги тараққиёт, инвестициялар ва инновациялар бўйича марказий агентлик раҳбари бўла туриб, ўзига яқин одамлар билан биргаликда, улар орасида MGN Capital компанияси таъсисчиси Евгений Гуревич ҳам бўлган, молиявий махинациялар ёрдамида россия векселлари билан офшор орқали республикадан миллионлаб долларларни олиб чиқиб кетганини тасдиқлаган.
Август ойи охирида Қирғизистон суди томонидан 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Гуревич "Озодлик радиоси" қирғиз бюросига интервью берган ва ўз интервьюсида Боқиевлар оиласи томонидан республикадан 200 миллион доллар олиб чиқиб кетилиши бўйича етарли далилларга эга эканлигини ҳамда давлат тузилмалари билан собиқ президент оиласининг коррупция схемасини фош этиш бўйича ҳамкорликка рози эканлигини таъкидлаган.
"Прокуратуранинг тегишли бошқармалари ушбу таъкидлар бўйича текширув олиб боришмоқда", - деб хабар қилган назорат муассасаси вакили текширувлар тугалланмаганини ва аллақандай хулосалар қилишга эрталигини айтган.