Медведев ва Арипов Путиннинг Ўзбекистонга ташрифини муҳокама қилишди

Россия етакчиси Ўзбекистонга жорий йил октябр ойида ташриф буюради
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Дмитрий Медведев ҳамда Абдулла Ариповлар Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга режалаштирилаётган давлат ташрифини муҳокама этдилар, деб хабар берди РИА Новости.

Путин: Россия ва Ўзбекистон муносабатлари – стратегик ҳамкорлик даражасида

Илгарироқ берилган хабарга кўра, Путин Ўзбекистонга ўз расмий сафарини октябр ойида амалга оширади.

"Жорий йил октябр ойида Россияпрезиденти Владимир Владимирович Путиннинг Ўзбекистонга режалаштирилаётган ташрифига алоҳида эътибор қаратдик", - деб таъкидлади Медведев Ҳукуматлараро комиссия қўшма мажлисида.

Ўз навбатида, Ўзбекистон бош вазири Москвада бўлиб ўтган музокараларда Путиннинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи кун тартиби муҳокама қилинганлигини таъкидлади.