ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия Тергов қўмитасида беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган ЙТҲда иккинчи автомобил ҳайдовчиси давлат автоинспекция ходими бўлганлигини тасдиқлашди.
“Тўқнашув пайтида иномарка рулида давлат автоинспекция ходими бўлган. Авариядан сўнг у оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. У ҳақда маълумотлар тергов сабабли ошкор этилмаяпти”, - деб маълум қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Тергов қўмитасининг Липецк вилояти бўйича вакили Юлия Кузнецова.
ЙТҲ “Липецк—Чаплигин” автомобиль йўлида 6 сентябрь куни 20:30 (Тошкент вақти билан 22:30) атрофида содир бўлган. Липецк томонга кетаётган Toyota RAV4 ва қарама-қарши томонга ҳаракатланаётган ВАЗ-2103 тўқнашиб кетган.