Спорт, таълим ва инвестиция: Ўзбекистон ва Миср 12та ҳужжат имзолади

Миср президенти ас-Сисининг илк бор Ўзбекистонга ташрифи доирасида иқтисодий, маданий, ҳуқуқий ва дипломатик соҳаларда 12та ҳужжатлар имзоланди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Бугун Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг ташрифи давомида икки давлат ўртасида 12та ҳужжат имзоланди, деб хабар қилди Кўксаройда ўтказилган тадбирда иштирок этган Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Қуйида имзоланган ҳужжатлар рўйхати билан танишинг:

1. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан Миср Араб Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида ёшлар соҳасида хамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми;

Миср билан туризм, ислом маданияти ва спорт соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилади

2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми;

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва ерларни узлаштириш вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Англашув меморандуми;

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум;

Ўзбекистон Мисрга нималар етказиб беришга тайёр?

6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Қадимий ёдгорликлар вазирлиги ўртасида археология, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим;

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари бўйича иккиёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш туғрисида Битим;

8. Ўзбектистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастури;

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини визадан озод этиш тўғрисида Битим;

Шавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ ас-Сисининг тор доирадаги учрашуви

10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси билан Миср Араб Республикаси Инвестициялар ва эркин худудлар бўйича Бош дирекцияси ўртасида иккитомонлама инвестиция алоқаларини ривожлантириш соҳасида англашув Меморандуми;

11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;

12. Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг қўшма баёноти қабул қилинди.