Дутерте икки йил олдин Обамани ҳақорат қилганлиги учун узр сўради

Дутерте гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш борасида олиб бораётган ишларини танқид қилганлиги учун собиқ АҚШ етакчисини “кечириши”ни ҳам маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Филиппин президенти Родриго Дутерте Исроилга ташрифи чоғида икки йил аввал АҚШ президенти лавозимида бўлган Барак Обамани "итвачча" деб ҳақорат қилганлиги учун узр сўради. Бу ҳақда РИА Новости Philippine Star газетасига таянган ҳолда хабар қилди.       

Обама Конгресс аъзоларини Obamacare дастурини бекор қилмасликка чорлаяпти

“Жаноб Обама, энди сиз фуқаролик шахсиз ва бу сўзларни айтганим учун узр сўрайман”, - деб таъкидлади президент.

Шунингдек, Дутерте унинг гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш борасида олиб бораётган ишларини танқид қилганлиги учун собиқ АҚШ етакчисини “кечириши”ни ҳам маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Дуэрте Обаманинг G20 саммити доирасида Филиппиндаги жиноятчиликка қарши кураш давомида 2 минг кишининг ўлдирилиши мавзусини кўтармоқчилигини эшитгач, АҚШ етакчисини ҳақоратлаганди.

Филиппин президенти Обама билан урушиб қолгач, кутилмаганда ортга чекинди ва Обама шаънига айтган гапи учун афсусдалигини маълум қилганди.

АҚШ ҳокимият тепасига Дональд Трамп келгандан кейин Филиппин президенти уни “яхши президент” деб ҳисоблашини маълум қилганди.